Эронда "ахлоқ полицияси" томонидан ўлдирилган Маҳса Аминий хотирасига митинглар ўтказилмоқда
Эронда "ахлоқ полицияси" томонидан ўлдирилган Маҳса Аминий хотирасига митинглар ўтказилмоқда.
Маҳаллий Telegram каналларнинг хабар беришича, Эроннинг айрим шаҳарлари аҳолиси эронлик қизнинг ўлимига икки йил бўлганлиги муносабати билан оммавий иш ташлашлар ўтказган.
Хавфсизлик кучлари Маҳса Аминий дафн этилган Саккез вилоятидаги қабристонга кириш йўлларини тўсиб қўйган. Намойиш иштирокчилари “Аёлларга ҳаёт, эркинлик беринг”, “Хоманаийга ўлим!”, “Ислом Республикасига ўлим!”, “Махса Аминий” деган ёзувлар билан шарлар учиришмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).