Шанхайда сўнгги 75 йилдаги энг кучли тўфон содир бўлди

Шанхайда сўнгги 75 йилдаги энг кучли тўфон содир бўлди

Хитой марказий метеорология бошқармаси маълум қилишича, Хитойнинг шарқий қисмидаги Шанхайгача етиб келган “Бебинка” тўфони охирги 75 йил давомида ушбу мегаполисда кузатилган энг кучли бўрон, дея эътироф этилди.

Душанба куни эрталаб соат 7:30 да шамолнинг энг юқори тезлиги сониясига 42 метрни ташкил қилди.

– “Бебинка-4906” 1949 йилдан буён Шанхайда қайд этилган “Глориа”дан кейин энг кучли тўфон сифатида тарихга кирди, – дейилган ҳисоботда.

Табиий ҳодиса ғарб-шимоли-ғарб йўналишда соатига тахминан 25 километр тезликда ҳаракатланишда давом этиши, жадаллик аста-секин сусайиши, 17 сентябрга ўтар кечаси Aньхой ва Хэнань музофотлари туташадиган ҳудудда тропик депрессияга қадар заифлашиши кутиляпти.

Aввалроқ Марказий метеорология бошқармаси энг юқори, қизил огоҳлантириш даражасини эълон қилган эди.

Шанхай Пудонг ва Гонгкиао аэропортлари якшанба куни соат 20.00 дан кейинги барча рейсни бекор қилди. Хитой марказий телевидениеси душанба куни соат 14.00 гача парвоз чекланганини хабар қилди. Нингбо аэропорти ҳам асосий фаолиятини вақтинча тўхтатди. Рейслар бугун тикланиши кутиляпти. Бундан ташқари Янцзи дарёси дельтаси темир йўлининг айрим йўналишларида йўловчи поездлар ҳаракатланмаяпти. Шанхайдаги тез юрар йўллар ёпиқ ёки назорат остида. Йўлларда тезликни чеклаш жорий қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!