Қозоғистон президенти Террорга қарши кураш хизмати ва Ташқи разведка хизмати раҳбарларини ишдан бўшатди

Қозоғистон президенти Террорга қарши кураш хизмати ва Ташқи разведка хизмати раҳбарларини ишдан бўшатди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Ташқи разведка хизмати директори ва аксилтеррор хизмати раҳбарини ишдан бўшатди.

Бу ҳақда Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

«Руслан Темиргалиевич Сейсембаев Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг ўринбосари – аксилтеррор хизмати раҳбари лавозимидан озод этилди.

Амерханов Асқар Баймерденович Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг ўринбосари – Ташқи разведка хизмати директори лавозимидан озод этилди», — дейилади хабарда.

Бу қарорларининг сабаблари кўрсатилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!