Бугун Тошкент шаҳрининг икки туманида “свет” вақтинча ўчади

Бугун Тошкент шаҳрининг икки туманида “свет” вақтинча ўчади

Тошкент шаҳрининг икки тумани Бектемир ва Мирободда бугун, 16 сентябрь куни электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” хабар берди.

Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 16 сентябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:

  • Бектемир тумани: “Ийкота” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 14:00 гача;
  • Миробод тумани: “Саракул” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:30 дан 18:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилди. “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!