Шольц Самарқандда Халқаро туризм академияси фаолияти билан танишди

Шольц Самарқандда Халқаро туризм академияси фаолияти билан танишди

Германия канцлери Олаф Шольц 16 сентябрь куни Самарқанддаги Халқаро туризм академиясига ташриф буюрди.

2023 йилда Самарқанд шаҳрида БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессияси доирасида очилган академия туризм соҳасини ривожлантириш бўйича юқори малакали ва талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш маркази сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Ўқув муассасаси битирувчиларига БМТ Туризм ташкилотига аъзо давлатлар томонидан эътироф этиладиган дипломлар берилади.

Олий мартабали меҳмон академияда яратилган шароитлар ҳамда Ўзбекистонда замонавий сайёҳлик инфратузилмасини барпо этиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан танишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!