Туркиядаги фабрикада портлаш содир бўлди

Туркиядаги фабрикада портлаш содир бўлди

Туркиянинг Сакаря вилоятида жойлашган фабрикада портлаш содир бўлди. Бош консулхона ахборот хизмати жароҳатланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқлигини маълум қилди.

Маълум бўлишича, 15 сентябрь куни Сакарянинг Ҳендек туманида жойлашган Оба макарон фабрикасида техноген авария натижасида портлаш содир бўлиб, ёнғин юзага келган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш ем силослари жойлашган ҳудудда бошланган. Фабрикада ишлаган 27 нафар ишчи жароҳатланиб, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.

Воқеа юзасидан Ҳендек туман прокуратураси томонидан суриштирув бошланган. Мазкур фожиада жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари аниқланмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!