Шоира Бибисора Туробова 72 ёшида вафот этди

Шоира Бибисора Туробова 72 ёшида вафот этди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Бибисора Туробова 15 сентябрь куни вафот этди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати хабар берди.

Бибисора Туробова 1952 йил 1 сентябрда Самарқанд (ҳозирги Навоий) вилояти Ҳатирчи туманида туғилган. Ўрта мактабдан кейин Мактабгача таълим техникумида ўқиб, сўнг Самарқанд давлат педагогика институтида таълим олган.

1990 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлган.

Ўнга яқин шеърий китоблари нашр этилган. Айниқса, “Келин салом” ва “Мен излаган қувонч” шеърий китоблари катта эътибор топди.

Унинг 2011 йилда ёзилган “Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин” шеъри машҳур.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!