«Реал» ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди

«Реал» ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди

Браим Диас «Сосьедад»га қарши ўйинда жароҳат олиб, узоқ муддат майдонга туша олмаслиги мумкин.

«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Ла Лиганинг 5-турида мушакидан жароҳат олди ва 1-бўлимда алмаштирилди.

Мадрид клуби матбуот хизмати хабарига кўра, Браимга ўнг соннинг узун мушаклари жароҳати ташхиси қўйилган.

Журналист Аранча Родригеснинг қайд этишича, ярим ҳимоячининг тикланиш даври тахминан уч ойни ташкил қилиши мумкин. Маълумотни Хосе Луис Санчес ҳам тасдиқлади.

Жорий мавсумда Браим «Реал»нинг бешта учрашувида қатнашиб, битта гол урди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!