Андижон шаҳрида 286,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган автомобилларни ювиш шохобчаси аниқланди

Андижон шаҳрида 286,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган автомобилларни ювиш шохобчаси аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими ва “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.М. “Z.h.” МЧЖга қарашли "Жумабозор" МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларни ювиш шохобчасида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри уланиб, жами 286,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!