Навоийда ёқилғи маҳсулотлари сотувидан тушган 689,5 млн сўмни "чўнтакка урган" шахслар ушланди

Навоийда ёқилғи маҳсулотлари сотувидан тушган 689,5 млн сўмни "чўнтакка урган" шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан “Н.Б.” МЧЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, МЧЖга қарашли АЁҚШ бош оператори С.А. ва бошқалар расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали ёқилғи маҳсулотлари сотувидан тушган 689,5 млн сўмни кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!