Тожикистон фуқароси Ўзбекистондан 400 та Ўрта Осиё чўл тошбақасини олиб кетаётганида қўлга тушди

Тожикистон фуқароси Ўзбекистондан 400 та Ўрта Осиё чўл тошбақасини олиб кетаётганида қўлга тушди

Тошкент вилояти Экология бошқармаси, вилоят божхона бошқармаси ҳамда тегишли органлар билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбири бўлиб ўтди.
Бекобод шаҳар «Фарҳод» чегара постида ўтказилган рейд давомида 1989 йилда туғилган Тожикистон Республикаси фуқароси Ё.Б. Тожикистонга 400 та Ўрта Осиё чўл тошбақасини олиб кетаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Тошбақалар Тошкент вилояти Экология бошқармаси томонидан Зангиота туманида жойлашган «Табиат бағрида» питомнигига вақтинча сақлаш учун топширилди. Шунингдек, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва керакли чора кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларига юборилмоқда.

Маълумот учун, Ўрта Осиё чўл тошбақаси Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бўлиб, ноёб эндимек тур ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!