Истанбулда пулсиз ва ҳужжатсиз қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик эркак ватанга қайтарилди

Истанбулда пулсиз ва ҳужжатсиз қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик эркак ватанга қайтарилди

Болгарияга ишлашга бориб, ҳужжатлари ва пулларини ўғирлатган яна бир фуқаро ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Бош консулхонага 30 ёшли фуқаро Ж.М. Истанбулда пулсиз ва ҳужжатсиз қийин аҳволда қолгани сабабли Ўзбекистонга қайтишда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди. Сентябрь ойида у Болгариядан Туркияга учиб келган, шу куннинг ўзида Фотиҳ туманида “Султон Аҳмет” жоме масжиди яқинида сумкасини ўғирлатиб қўйган.

Бош консулхона фуқарога ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириб, вақтинча Туркияда яшаши учун бошпана билан таъминлади. Шу билан бирга, Uzbekistan Airways Истанбул ваколатхонаси ва ватандошлар ҳомийлиги ёрдамида Ж.М.га авиачипта харид қилиниб, Ўзбекистонга қайтарилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!