Германия Ўзбекистон билан миграция шартномаси тузди

Германия Ўзбекистон билан миграция шартномаси тузди

Германия Ўзбекистон билан миграция шартномаси тузди.

"Германия Канцлери Олаф Шольц ва ички ишлар вазири Нэнси Фезер Самарқандда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан миграция тўғрисида битим имзолади", — деб хабар бермоқда AFP агентлиги Германия ҳукумати вакилига таяниб.

Бир неча ой давомида тайёрланаётган янги келишув Ўзбекистон фуқароларининг Германияга қонуний миграциясини соддалаштириши кутилмоқда. Шу билан бирга, Тошкент Германияга қонуний асосларсиз кетганларни ҳам қабул қилиши керак бўлади.

Der Spiegel журнали июн ойида федерал ҳукумат қочқин мақомини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган афғонларни Толибон билан тўғридан-тўғри келишувларсиз қайтариб юбориш учун Ўзбекистон билан яширин музокаралар олиб бораётганини ёзган эди.

"Немислар Ўзбекистон ҳукуматига аниқ режа таклиф қилишди. Унга кўра, Германия афғонистонликларни чартер рейслари билан Тошкентга етказиши мумкин бўлади" — деб ёзади нашр.

Газетанинг ёзишича, май ойи охирида Фезернинг топшириғига кўра Ўзбекистонга ташриф буюрган Ички ишлар вазирлиги делегацияси музокаралар конструктив ўтганини маълум қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!