НАТО Россияни қоралади

НАТО Россияни қоралади

НАТО Россиянинг Қора денгиздаги дон кемасига ракета зарбасини қоралади.

НАТО пайшанба куни Украинадан Қора денгиз орқали Мисрга буғдой олиб кетаётган фуқаролик дон кемасига Россиянинг ракета ҳужумини кескин қоралаганини билдирди.

«Бундай ҳужумларни оқлаб бўлмайди. Кечаги зарба яна бир бор Россия урушининг бепарволигини кўрсатди», - деди НАТО матбуот котиби Фараҳ Дахлаллаҳ.

Руминия ҳам Россиянинг савдо кемасини ўққа тутганини кескин қоралади. Руминия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳужумни Россиянинг Украинага қарши урушида “мисли кўрилмаган кескинлашуви" деб баҳолади ва буни «халқаро гуманитар ҳуқуқнинг жиддий бузилиши» деб атади.

Россия "Украина инфратузилмаси ва дон ташувчи кемаларни мунтазам бомбардимон қилиш билан глобал озиқ-овқат таъминоти хавфсизлигини хавф остига қўйди", дея қўшимча қилди вазирлик. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!