Uzum миллий экотизими унинг пайдо бўлганига сабабчи бўлган ва экотизимини ривожлантираётган одамлар — бутун мамлакат бўйлаб ходимлар ва тадбиркорлар иштирокида кампанияни ишга туширди.
Uzum бугун — бу 11 мингдан ортиқ ходим, мамлакат бўйлаб 180 та аҳоли пунктида буюртма топшириш пунктлари, 10 мингдан ортиқ сотувчилар ва 1600 та кафе, ресторан ва ҳамкор дўконлар. Ҳар ой Uzum сервисларидан мамлакатнинг 10 миллиондан ортиқ аҳолиси фойдаланади.
— Uzum'да ҳар биримизнинг одамларимиз бор — компания ишлайдиган танишлар, дўстлар, қариндошлар. Uzum сервисларидан фойдаланган ҳолда ўз бизнесларини ривожлантираётган ёки шунчаки сервислардан фаол фойдаланаётган ва қандай қилиб энг яхши нархларни топиш ёки максимал кешбекни олишни аниқ биладиганлар, — деди Uzum ташқи коммуникациялар ва ижтимоий лойиҳалар бўйича директори Мария Скорик. — Uzum — бу бизнинг умумий ғуруримиз, мамлакат тарихидаги биринчи IT-яккашох ва албатта, мамлакатнинг ўз рақамли экотизими пайдо бўлишига сабабчи бўлган одамлар. Шунинг учун айнан бизнинг одамлар, бизнинг қаҳрамонларимиз миллий рақамли экотизимнинг янги кампаниясида пайдо бўлишди.
— Uzum — бу биринчи навбатда одамлар ҳақида. Минглаб ходимлар, ҳамкорлар ва тадбиркорлар ҳар куни Ўзбекистонда одамларнинг ҳаёти янада қулай бўлиши учун ҳаракат қилмоқда. Uzum'нинг бозордаги 2 йиллик муваффақияти — ҳар бир кишининг ютуғидир. Бренднинг барча ютуқлари замирида Ўзбекистонда яшаётган ва ишлаётган одамларимизнинг ҳиссаси туради ва айнан шуни «Бизнинг одамлар» реклама кампаниясида таъкидламоқчи бўлдик,
— Жамоамиз учун бу лойиҳа энг йирик лойиҳалардан бирига айланди — икки ҳафта ичида биз бутун мамлакатни Тошкентдан Нукус ва Андижонгача айланиб чиқдик, ақл бовар қилмас миқдордаги одамлар билан танишдик, юзлаб локацияларни кўздан кечирдик, — дейди «Xen production» бош директори Ксения Леонтева. — Биз учун маҳаллий аҳоли аниқ биладиган жойларни топиш, шу билан бирга энг машҳур сайёҳлик жойларидан узоқлашиш муҳим эди. Шу билан бирга, жамоамиз учун лойиҳадаги энг қийин ва қизиқарли бўлган нарса — бу моделлар билан эмас, балки ҳақиқий ҳайдовчилар, курьерлар, ҳуқуқшунослар, тадбиркорлар билан қидириш ва ишлаш бўлди.
Лойиҳани ишлаб чиқишда «Sintez» креатив агентлиги, «Xen production» ва Uzum PR жамоаси иштирок этди. Лойиҳа фотографи Андрей Аракелян.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.