Франция Иқтисодиёт вазирлиги Россияга қарши санкциялар самарадорлигини эълон қилишда давом этмоқда

Франция Иқтисодиёт вазирлиги Россияга қарши санкциялар самарадорлигини эълон қилишда давом этмоқда

Франция Иқтисодиёт, молия, саноат ва рақамли суверенитет вазири Брюно Ле Мэр LCI телеканалида Россияга қарши санкцияларнинг тахминий самарадорлигини эълон қилишда давом этмоқда.

У чекловлар туфайли Россия иқтисодиётининг қулаши ҳақидаги прогнозларидан воз кечмаслигини таъкидлади.

“Мен шуни таъкидлайман ва санкциялар самарали эканлигига қўшиламан, улар Россияни ҳарбий эҳтиёжлар учун ортиқча маблағ сарфлашга мажбур қилади”, — дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.

Унинг сўзларига кўра, Россияда иқтисодиёт ҳарбий харажатлар ҳисобига ўсиб бормоқда. Шу билан бирга, у таъкидлаганидек, мамлакат "инновациялар, тадқиқотлар ва сунъий интеллект" га пул сарфламайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!