Европа Иттифоқи Украинага қурол етказиб беришни тезлаштиради ва оширади — Европа кенгаши раҳбари

Европа Иттифоқи Украинага қурол етказиб беришни тезлаштиради ва оширади — Европа кенгаши раҳбари

Европа кенгаши раҳбарига кўра, Европа Иттифоқи Украинага қурол етказиб беришни тезлаштиради ва оширади.

Бу ҳақда 17 апрелдаги ЕИ саммитининг биринчи куни якунлари бўйича берилган баёнотда айтилди.

ЕИ, шунингдек, Украинани ҳаво ҳужумидан мудофаа салоҳияти билан зудлик билан таъминлаш ва барча зарур ҳарбий ёрдам, жумладан, артиллерия снарядлари ва ракеталарни етказиб беришни тезлаштириш ва фаоллаштириш зарурлигини таъкидлайди. Унинг етакчилари, давлат ва ҳукумат раҳбарлари алоҳида мамлакатларни вазирлик даражасида зарур чораларни кўришга чақирди.

22 апрел куни Европа Иттифоқи мамлакатлари Мудофаа ва Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади.

"Бизга кўп сўзлар керак эмас, бизга кўпроқ ҳарбий техника керак - уларга керак! Киевга янги қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб бериш ойлар эмас, балки кунлар ва ҳафталар масаласидир", — дея таъкидлади Европа кенгаши раиси Шарл Мишел журналистлар билан суҳбатда ЕИ қарорлари ҳақида гапирар экан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!