Эрон Россияга қурол етказиб бераётганини рад этди

Эрон Россияга қурол етказиб бераётганини рад этди

Эрон томони можароларда қатнашаётган томонларга, жумладан, Россияга қурол етказиб бермаётганини даъво қилиб, барча давлатларни бундан ўрнак олишга чақирди.

Бу ҳақда Эроннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси баёнотида айтилади.

“Эроннинг Украинадаги можаро бўйича позицияси ўзгаришсиз қолмоқда, Эрон можарода иштирок этаётган томонларга ҳарбий ёрдам кўрсатишни ғайриинсоний деб ҳисоблайди, бу қурбонлар сонининг кўпайишига, инфратузилманинг вайрон бўлишига ва ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралардан узоқлашишга олиб келади”, дейди Эрон дипломатик миссияси.

“Шундай қилиб, Эрон нафақат бундай ҳаракатларда иштирок этишдан ўзини тияди, балки бошқа давлатларни можарога алоқадор томонларга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақиради”, дейиалди баёнотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!