Тожикистон бош муфтийси пичоқланди

Тожикистон бош муфтийси пичоқланди

Тожикистон Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдуқодирзодага пичоқ билан ҳужум оқибатида яраланган.

“Бугун соат 17-20 ларда Душанбе шаҳар марказий масжиди ёнида бир фуқаро безорилик ниятида намоздан кейин Тожикистон Республикаси уламолари раиси Абдулқодирзода Саидмукаррамнинг жасадига тешувчи асбоб билан урган ва жамоат тартибини бузган”, деб хабар беради Тожикистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.

Жиноятчи ўз вақтида ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинди.

Абдуқодирзода енгил тан жароҳатлари олиб, шифокорлар кўригидан сўнг, уйига жўнатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саидмукаррам Абдуқодирзода 61 ёшда, 2010 йил октябридан буён Тожикистон Уламолар кенгашига раҳбарлик қилиб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!