Эрон қамоқхоналарида қатлларга норозилик билдириш мақсадида очлик эълонлари ўтказилмоқда

Эрон қамоқхоналарида қатлларга норозилик билдириш мақсадида очлик эълонлари ўтказилмоқда

Эроннинг 11 та қамоқхонасида ўлим ҳукмларига норозилик сифатида очлик эълон қилинди. Бу ҳақда «Iran International» нашри хабар тарқатди, деб ёзади «Репорт» .

Япониялик Мей Сато БМТнинг Эрондаги инсон ҳуқуқлари бўйича янги маърузачиси этиб тайинлангани хабар қилинганди. У ўз вазифасини 16 июлдан бошлаган. Шундан келиб чиқиб, «Чоршанба куни қатл йўқ» акцияси иштирокчилари ундан Эронда ўлим жазоси ижроси билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратишни сўраган.

Акцияларга Эвин, Караж, Хуррамобод, Табриз, Хой, Нагеда, Саққез, Машҳад қамоқхоналаридаги маҳбуслар ҳам қўшилди.

Қайд этиш керакки, бу кампания Вафо Азарбара, Муҳаммад Фарамарзий, Пеcман Фотеҳий ва Моҳсин Мазлумийнинг қатл этилишига қарши норозилик сифатида бошланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!