Эрон ҳусийлар Исроилга ҳужумни қачон тўхтатишини маълум қилди

A A A
Эрон ҳусийлар Исроилга ҳужумни қачон тўхтатишини маълум қилди

Яман шимолида ҳукмронлик қилувчи “Ансор Аллоҳ” ҳаракати (ҳусийлар) Исроил Фаластинга бўлган тажовузини тўхтатиши биланоқ унга ҳужум қилишни тўхтатади. Бу ҳақда Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Каноний ҳафталик матбуот анжуманида маълум қилди, дея ёзмоқда Дарё.

Унинг қўшимча қилишича, Яқин Шарқ минтақасида инқирознинг кучайишини бартараф қилиши шарт бўлган Қўшма Штатлар Исроил содир этган жиноятлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак.

Халқаро ҳамжамият Исроил режимининг “қотил машинаси”ни тўхтаца тинчлик келади. Исроил режими тажовузини тўхтатгандан сўнг, Яман Миллий Нажот Ҳукумати ҳам режимга қарши ҳужумларини тўхтатади. Қўшма Штатлар Исроилнинг жиноий ҳаракатлари учун жиддий жавобгарликни ўз зиммасига олиши ва минтақадаги инқирознинг кучайишига тўсиқ бўлиши керак, дейди эронлик расмий.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!