Энди Россияда меҳнат мигрантлари патентсиз ишлаши мумкин

Энди Россияда меҳнат мигрантлари патентсиз ишлаши мумкин

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги томонидан меҳнат мигрантларига мамлакатда патентсиз ишлаш ҳуқуқини беришни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, у ҳозирги вақтда коррупцияга қарши мустақил экспертизадан ўтказилмоқда.

Aгар мазкур ҳужжат қабул қилинса, чет эл фуқароларидан Россиядаги йирик халқаро корхоналарда ишлаш учун рухсатнома ёки патент олиш шарт бўлмайди. Йирик халқаро корхоналар рўйхати Ҳукумат билан келишилган ҳолда шакллантирилади.

Шу билан бирга, ушбу тоифага кирадиган фуқароларга мамлакатга кириш учун таклифномалар квоталардан ташқарида расмийлаштирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!