Финляндияда руслар ҳибсга олинди

Финляндияда руслар ҳибсга олинди

Кайнуу (Финляндия) туман суди икки томонлама маҳсулотларни хорижга экспорт қилишда гумон қилинган уч нафар Россия фуқаросини ҳибсга олди, деб ёзади Yle.

Айбланувчилар Финляндиядан ҳарбий мақсадларда фойдаланишга яроқли ҳашаматли буюмларни экспорт қилганликда айбланмоқда. Полиция гап қайси буюмлар ва улар қаерга олиб кетилганига аниқлик киритмади. Мажлис ёпиқ эшиклар ортида ўтган.

«Агар биз умуман ҳашаматли маҳсулотлар ҳақида гапирадиган бўлсак, биз кундалик ҳаётимизда кенг тарқалган, аммо бошқа мамлакатда икки мақсадли маҳсулот сифатида ишлатилиши мумкин бўлган смартфонлар, компьютерлар, компьютер компонентлари, камералар, дронлар ва бошқа маҳсулотларни назарда тутамиз», деди тергов гуруҳи раҳбари Киммо Тууленкари.

Ўтган сешанба куни полиция 25 ёшли икки эркак ва 18 ёшли қизни қўлга олди. Ҳибсга олинган ёшлар маҳаллий коллеж талабалари ҳисобланади. Учаласи ҳам Россия фуқаролари. Терговчининг сўзларига кўра, гумонланувчиларнинг фуқаролиги дастлабки тергов жараёнига таъсир қилмайди, аммо муайян қийинчиликлар туғдиради. Бундай жиноят учун энг кўп жазо - тўрт йил қамоқдир, дейди полиция.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!