Чет тили имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш учун 2 кун вақт қолди

Чет тили имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш учун 2 кун вақт қолди

2024 йил феврал-май ойларида ўтказиладиган чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари ўтказилиши ҳақида аввал хабар берган эдик.

Рўйхатга олиш my.gov.uz сайти (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали амалга оширилмоқда ва 27-апрел (тўлов қилиш 11-12-май) га қадар давом этади.

Шу сабабли тест синовида иштирок этиш истагини билдирган талабгорларга 2 кун қолганини эслатиб ўтамиз.

Рўйхатдан ўтган талабгорлар учун тест синовлари (ёзма қисми) 2024-йил 11-12-май (шанба, якшанба) кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Изоҳ: Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 10-январдаги 17-сон қарорига мувофиқ 2024-йил февралдан бошлаб умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонларининг натижалари Раш модели асосида ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!