Буркина-Фасо ҳукумати DW ва TV5M кўрсатувларини тўхтатиб қўйди

Буркина-Фасо ҳукумати DW ва TV5M кўрсатувларини тўхтатиб қўйди

Буркина-Фасо ҳукумати Германиянинг Deutsche Welle телерадиокомпанияси ва Франциянинг TV5Monde телеканали кўрсатувларини тўхтатди.

Бу ҳақда France Press хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бундай қарорга Human Rights Watch (HRW) ташкилотининг ҳисоботининг эфирга узатилиши сабаб бўлган, унда расмийларга кўра, далилларсиз мамлакат армияси тинч аҳолига ҳужум қилишда айбланган.

Бундан ташқари, Le Monde ва The Guardian газеталарини тарқатиш тўхтатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!