Бугун Юнусободдаги метро қурилишида ҳалок бўлганларга бағишлаб юзга яқин хатми Қуръон ўқилди

Бугун Юнусободдаги метро қурилишида ҳалок бўлганларга бағишлаб юзга яқин хатми Қуръон ўқилди

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси метрополитен қурилишида аянчли вафот этганлар оилаларига ҳамдардлик билдириш давом этаётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, диний идора тасарруфидаги олий ва ўрта-махсус диний таълим муассасаларида 90 та хатми Қуръон ўқилиб, ҳалок бўлганлар руҳига бағишланди.

«Хатми Қуръонлар якунида Яратган Парвардигордан ҳалок бўлганларнинг солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини, гуноҳларини мағфират этишини, ётган жойларини жаннат боғларидан бир боғ қилишини илтижо қилиб сўралди», — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!