Буғдой ўримидан кейин 23 минг гектар майдон ёқиб юборилган — “Ўзбеккосмос”

Буғдой ўримидан кейин 23 минг гектар майдон ёқиб юборилган — “Ўзбеккосмос”

“Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан далалардаги ноқонуний ёнғинларни аниқлаш бўйича амалга оширилган космик мониторинг натижалари эьлон қилинди.

➖Агентлик томонидан олиб борилган космик мониторинг натижаларига кўра, жорий йилнинг июль ойига қадар Республикадаги жами 23 минг 273 гектарлик бошоқли дон экинларидан бўшаган ер майдонларида, сомон поялари ва уларнинг қолдиқлари ёниши билан боғлиқ 1 минг 960 та ҳолат аниқланган. Бу бўйича чора кўриш мақсадида қонунда белгиланган тартибда тегишли ваколатли органларга маълумотлар етказилган.

❗️“Ўзбеккосмос” агентлиги огоҳлантиради:

➖Ғалладан бўшаган майдонларда сомон пояси ёқилишига йўл қўйган жавобгар шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 88-моддаси 3-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш баравардан ўн бараваригача миқдорда жарима солииб, ерга ва ўсимлик дунёсига етказилган зарарлар ҳам ҳисобланиб, тегишли тарзда ундириб олиниши белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!