Бу сафап Олимпия ўйинлари очилиш маросими стадионда ўтказилмайди

Бу сафап Олимпия ўйинлари очилиш маросими стадионда ўтказилмайди

Тарихда илк бор маросим стадион ташқарисида бўлиб ўтади, яъни Сена дарёсида.

Режага кўра, 26 июль куни ҳар бир делегация алоҳида (тахминан 94 та) қайиқда юриб ўтади.

Маросимни телевизор ёки интернет орқали томоша қилаётган томошабинлар спортчиларни яқиндан кўришлари учун барча жамоа кемалари камералар билан жиҳозланади. Дарё бўйлаб Шарқдан ғарбга 10 500 нафар спортчи Париж марказини кесиб ўтади.

Хабарингиз бор, бу ерда спортчилар кейинги 16 кун давомида Ўйинларда ўз маҳоратларини намойиш этадилар. Парад 6 кмлик маршрутни ичига олади ва Трокадеро олдида тугайди, у ерда маросимнинг қолган қисми ва очилишнинг якуний шоуси ташкил этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!