Боррель Европа Иттифоқи Кенгашининг Будапештдаги йиғилишига бойкот эълон қилди

Боррель Европа Иттифоқи Кенгашининг Будапештдаги йиғилишига бойкот эълон қилди

Боррель Европа Иттифоқи Кенгашининг Будапештдаги йиғилишига бойкот эълон қилди ва ташқи ишлар вазирлари йиғилишини Брюсселга кўчирди.

Европа Иттифоқи Кенгашида Виктор Орбаннинг Москва ва Пекинга «тинчликпарварлик» сафарларига муносабати ҳақидаги узоқ муҳокамалардан сўнг, Европа дипломатияси раҳбари ташқи ишлар вазирлари учрашувини Будапештдан Брюсселга ўтказишни эълон қилди.

Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг Москва ва Пекинга сафарларига жавобан Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Хосеп Боррел август ойи охирида Будапештда бўлиб ўтадиган ташқи ишлар вазирларининг учрашувига бойкот эълон қилди. У Венгрия пойтахтида бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи кенгаши йиғилиши ўрнига Европа ташқи сиёсати ва мудофаа департаментлари раҳбарларини ёзги таътил тугагандан сўнг Брюсселда бўладиган худди шундай учрашувга таклиф қилади, деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!