Борис Жонсон: "Вакцинацияга қарши чиқувчиларнинг принциплари қурбонига айланишимиз мумкин"

Борис Жонсон: "Вакцинацияга қарши чиқувчиларнинг принциплари қурбонига айланишимиз мумкин"

Буюк Британия коронавирусга қарши вакцинанинг тезроқ яратилиши учун зарур шароитлар яратган, аммо натижага тезроқ эришиш йўлида мамлакат хавфсизлигини эсдан чиқармаслик керак. Бу ҳақда БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра хавфсизликка эътибор қилмаслик, вакцинация борасида тентак рақибларга қўл келиши мумкин.

«Ортиқча интилиш туфайли тентакроқ — ўзига хос қарор чиқарувчи, хавфли шахсларнинг вакцинация бўйича принциплари қурбонига айланишимиз ва миллионлаб одамларнинг ҳаёти хавф остида қолиб кетиши мумкин», — деган Жонсон.

Бош вазирнинг айтишича, бутун дунёда одамларнинг саломатлиги ҳамма учун хавфсиз ва самарали, энг муҳими, қўлга киритиш мумкин бўлган вакцинани яратишга боғлиқ.

Шунингдек, Жонсон Оксфорд университетида ишлаб чиқилган вакцинанинг учинчи клиник синовлари бошлангани ҳақида ҳам гапирган. Буюк Британия етакчиси AstraZeneca фармацевтик компанияси ушбу препаратнинг миллионлаб дозаларини ишлаб чиқаришни бошлаб юборган.

Ipsos Моri тадқиқот марказининг июль ойида ўтказган сўровномаларига кўра, Британия аҳолисининг 53 фоизи COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши вакцинани қабул қилишга тайёрлигини билдирган. The Guardian нашрининг хабар қилишича, вакцинага нисбатан ишончсизлик британиялик таниқли кишилар, хусусан, The Stone Roses гуруҳи ижрочиси Иан Браун ҳамда бошқа бир ижрочи Ван Моррисоннинг гапларидан кейин кучайиб кетган.

19 сентябрь куни Жонсон Буюк Британияга коронавируснинг иккинчи тўлқини яқинлашаётганини маълум қилган. Охирги бир ой ичида мамлакатда касаллик қайд этилишининг суткалик кўрсаткичи тўрт баравар ошган. Бош вазир ушбу ҳолат туфайли қиролликдаги чораларни янада кучайтириш юзасидан қарор қабул қилди. Жумладан, мамлакатда кўп сонли кишилар иштирокида тўй ва дафн маросимлари тақиқланди, тиббий ниқобсиз юрганларга нисбатан жарималар нархи ҳам оширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!