Боливиядаги давлат тўнтаришига уринишда АҚШнинг алоқаси борми?

Боливиядаги давлат тўнтаришига уринишда АҚШнинг алоқаси борми?

Боливиядаги давлат тўнтаришига уриниш билан боғлиқ воқеага АҚШнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ, Қўшма Штатлар бу ҳаракатни қоралайди, деди Оқ уй расмий вакили Карин Жан-Пьер.

26 июнда генерал Хуан Сунига раҳбарлигида бир гуруҳ ҳарбийлар пойтахт Ла-Пасдаги Президент саройи жойлашган Мурильо майдонини тўсиб қўйган. Улар мамлакатда демократия ва эркинликни тиклаш ҳамда сиёсий маҳбусларни озод қилишни талаб қилган. Шундан кейин давлат раҳбари Луис Арсе янги ҳарбий қўмондонни тайинлади. У ўз навбатида, исёнчиларга майдонни тарк этишни буюрди. Хуан Сунига эса ҳибсга олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!