Байден: АҚШ Донбасс ва Украинадаги референдумларга қаттиқроқ санкциялар билан жавоб беради

Байден: АҚШ Донбасс ва Украинадаги референдумларга қаттиқроқ санкциялар билан жавоб беради

Америка етакчиси Жо Байден Донбасс республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларида ўтказилган референдумларга жавобан Россияга қарши “тез ва қаттиқ” иқтисодий санкциялар жорий этишга тайёрлигини маълум қилди.

Қайд этилишича, АҚШ расмийлари ўз иттифоқчилари ва ҳамкорлари билан санкцияларни кучайтириш масаласида ишлаш ниятида.

Байден Вашингтон референдум натижаларини тан олмаслигини ҳам таъкидлади.

23 сентябрь куни Донецк ва Луганск халқ республикаларида, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларининг озод қилинган ҳудудларида Россияга қўшилиш масаласи бўйича референдумлар бошланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!