Ўзбекистонга «номақбул хорижликларнинг» кириши тақиқланди

Ўзбекистонга «номақбул хорижликларнинг» кириши тақиқланди

Олий Мажлис Сенати муайян рўйхатга киритилган хорижий фуқароларни республикада номақбул деб топувчи ўзгартишларни қабул қилди.

«Қора рўйхатга» очиқ баёноти ва хатти-ҳаракатлари Ўзбекистоннинг давлат суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва хавфсизлигига зид бўлган, давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни қўзғатувчи шахслар киритилади.

Бундан ташқари, ўзбек халқининг шаъни, қадр-қиммати ва тарихини обрўсизлантирган баёнот ва хатти-ҳаракатлари билан чет эл фуқаролари ҳам рўйхатга киритилиши мумкин.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, «қора рўйхат»да бўлганларнинг мамлакатга кириши беш йилга ман этилади, банкларда ҳисоб рақамлари очиши, кўчмас мулк сотиб олиши, мулкни хусусийлаштиришда иштирок этиши, молиявий ва шартномавий муносабатларга киришиши тақиқланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!