Дуров ҳибсга олинганидан кейин Telegram Франция расмийлари билан ҳамкорлик қила бошлади

Дуров ҳибсга олинганидан кейин Telegram Франция расмийлари билан ҳамкорлик қила бошлади


Франциянинг Liberation нашрига кўра, суд Павел Дуровнинг Франциядан чиқиб кетишини тақиқлаш ҳақидаги қароридан сўнг унинг Telegram'и ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, хусусан, миллий полиция ва жандармериянинг вояга этмаганлар ишлари бўлими билан ҳамкорликда фаоллаша бошлаган. Масалан, Дуров компанияси вояга этмаганларга нисбатан жиноят содир этганликда гумон қилинган шахсларни аниқлашга ёрдам берадиган маълумотларни тақдим этди.

Ўз навбатида, Le Figaro нашри Дуров Telegram'да модерацияни кучайтиришга ва айрим фойдаланувчиларни анонимлаштиришга рози бўлганини ёзади. Бундан ташқари, Telegram бошқа мамлакатлардан келган сўровларга жавоб беришда анча тезлашди. Маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи давлатларидан бири Telegram чати орқали сўровга жавоб олган, унинг иштирокчилари буюртма асосида қотилликларни муҳокама қилган. Жанубий Корея расмийлари ҳам Telegram билан алоқа ўрнатганини тасдиқлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!