Украина ҳарбий учувчиларининг биринчи гуруҳи Францияда Alphajet самолётларида ўтказилган олти ойлик ўқув курсларини тамомлади

 Украина ҳарбий учувчиларининг биринчи гуруҳи Францияда Alphajet самолётларида ўтказилган олти ойлик ўқув курсларини тамомлади

Украина ҳарбий учувчиларининг биринчи гуруҳи Францияда Alphajet самолётларида ўтказилган олти ойлик ўқув курсларини тамомлади — Франция қуролли кучлари матбуот хизмати.

Аввалроқ Le Monde нашри учувчилар дастлаб Буюк Британияда бир неча ой давомида инглиз тилини ўрганишгани, сўнгра Францияга келиб Alphajet самолётида назарий ва парвоз машғулотларидан ўтгани ҳақида хабар берган эди. Бу самолётлар Ғарб давлатлари Украинага етказиб берган F-16 қирувчи самолётлари каби жиҳозланган.

Эслатиб ўтамиз, ваъда қилинган 79 та F-16 қирувчиларининг дастлабки ўнтаси 31 июл куни Украинага етказиб берилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!