Эрон олий раҳнамоси исломий мамлакатларни Исроилни изоляция қилишга чақирди

Эрон олий раҳнамоси исломий мамлакатларни Исроилни изоляция қилишга чақирди

Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Сеййид Али Хоманаий дунё мусулмон давлатларини бирлашишга, Исроил билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларни чеклашга чақирди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .

Эроннинг юқори мартабали расмийлари ва Халқаро Ислом бирлиги конференцияси иштирокчилари шанба куни Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Сеййид Али Хоманаий билан учрашди. Учрашув Теҳронда бўлиб ўтди.

Оятуллоҳ таъкидлаганидек, «сионист режим уятсиз ва очиқчасига Ғазо сектори, Ғарбий Соҳил, Ливан ва Сурияда жиноятлар қилмоқда». Мусулмонлар жамияти «ички кучини ишга солиши», Исроил билан сиёсий муносабатларни чеклаши ва иқтисодий алоқаларини узиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!