АҚШда коронавирус қурбонлари 4000 нафардан ошиб кетди

АҚШда коронавирус қурбонлари 4000 нафардан ошиб кетди

Америка Қўшма Штатларида коронавирус қурбонлари сони 4 мингдан ошди. Бу ҳақда "Reuters" хабар берди.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, қурбонларнинг умумий сони 4079 кишини ташкил этди.

Аввалроқ, 1 апрел куни АҚШ расмийлари тахминларини айтишганди: эпидемиянинг чўққиси 15 апрель куни бўлиб, унда кунига икки мингдан ортиқ одам нобуд бўлиши мумкин. Оқ уй маълумотларига кўра, вазият яхши бўлса, АҚШда 100 дан 220 минггача ва ёмон бўлса 1,5 дан 2,2 миллионгача одам нобуд бўлади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!