AҚШда биринчи марта мессенжерларга вояга етмаганларга хизмат кўрсатиш тақиқланди

AҚШда биринчи марта мессенжерларга вояга етмаганларга хизмат кўрсатиш тақиқланди

Федерал тартибга солиш органлари «алдамчи амалиётлар ва кибербуллингдан ҳимояланишнинг етарли эмаслиги» ҳақидаги даъволардан кейин NGL платформасини 18 ёшгача бўлган фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишни тақиқлаш тўғрисида муҳим қарор қабул қилишди.


Федерал Савдо Комиссияси (FTC) ва Лос-Анжелес округ прокуратураси NGL ўз платформасида сунъий интеллектнинг кибербуллингга қарши имкониятлари ҳақида ёш фойдаланувчиларни нотўғри йўлга қўйгани ҳақида шикоят қилди.

Шикоятда NGL қандай қилиб компьютерда яратилган хабарлар орқали фойдаланувчиларни ҳақиқий ўзаро алоқалар сифатида кўрсатган ҳолда пуллик обуналарга жалб қилгани ва аноним фойдаланувчиларнинг шахсини маълум ҳақ эвазига очишга ваъда бериб, бунинг эвазига «ноаниқ маслаҳатлар» бериш учун хизматларни таклиф қилгани ҳақида батафсил маълумот берилган.

Хабар қилинишича, компания раҳбарлари фойдаланувчиларнинг шикоятларини рад этиб, уларни «сўрғичлар» деб аташган. Шартномага кўра, NGL 5 миллион доллар тўлаши ва вояга этмаганларга маркетингни тўхтатиши ва ота-оналарнинг розилигисиз 13 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг маълумотларини йиғиш орқали болаларнинг шахсий ҳаёти ҳақидаги қонунларнинг бузилишини ҳал қилиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!