AҚШ Aфғонистондаги қўшинларини Ўзбекистон ва Тожикистонга кўчириши мумкин

AҚШ Aфғонистондаги қўшинларини Ўзбекистон ва Тожикистонга кўчириши мумкин

Aмерика Қўшма Штатлари Aфғонистондан олиб чиқилган қўшинларини Марказий Осиё мамлакатларига кўчириши мумкин. Бу ҳақда "Wаll Street Journal" нашри хабар берди.

Нашрнинг таъкидлашича, Вашингтонга Кобулни қўллаб-қувватлаш ва Толибон радикал ҳаракати жангариларини ушлаб туриш учун нафақат ҳарбий хизматчиларни, балки учувчисиз самолётларни, бомбардимончи самолётларни ва артиллерияни жойлаштириш учун базалар керак. AҚШ ҳукумати ва Пентагон вакилларининг фикрига кўра, Марказий Осиё давлатларига, Форс кўрфази давлатларига ва денгиз флотининг алоҳида кемаларига келажакда қўшинларни жойлаштириш учун мумкин бўлган жой сифатида қаралмоқда.

AҚШ Президенти Жо Байденнинг баъзи ҳарбий хизматчилари ва маъмурияти вакилларининг фикрига кўра, қўшинларни Aфғонистон билан чегарадош Ўзбекистон ва Тожикистонга жойлаштирган маъқул. Шундай қилиб, агар керак бўлса, ҳарбийлар тезда мамлакатга киришлари мумкин бўлади. Шу билан бирга, манбалар ушбу минтақаларга қўшинларни ўтказиш Россиянинг минтақадаги "катта ҳарбий иштироки" ва Хитойнинг кучайиб бораётган таъсири туфайли қийин бўлишини таъкидладилар.

AҚШнинг Aфғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод май ойида Ўзбекистон ва Тожикистонда бўлиб, у ерда қўшни давлатдаги вазиятни муҳокама қилди. Газета манбаларининг хабар беришича, Тошкент ва Душанбе зўравонликларни тарқатишни истамасликларини ва вазиятдан хавотирда эканликларини билдиришган.

Исми ошкор этилмаган амалдорлар, шунингдек, газетага Марказий Осиёдаги бирон бир базада қўшинларни жойлаштириш тўғрисида ҳеч қандай сўровлар бўлмаганлигини ва AҚШ Мудофаа вазирлиги ҳозирда ижобий ва салбий томонларини ўйлаб кўришаётганини айтди. Қарор қабул қилишда Давлат департаменти ва Оқ уй ҳам иштирок этмоқда.

Газета таъкидлаганидек, AҚШ илгари Марказий Осиёда иккита базага эга эди: Ўзбекистон ва Қирғизистонда биттадан; иккаласи ҳам Aфғонистонда кучларни жойлаштириш ва операцияларни ўтказиш учун ишлатилган. Қўшма Штатлар 2005 йилда Ўзбекистондаги базани ва деярли ўн йил ўтиб Қирғизистондаги базани тарк этди.

AҚШ ва бошқа бир қатор давлатларнинг расмийларига кўра, Вашингтоннинг Москва ва Пекин билан муносабатлари ёмонлашганига қарамай, AҚШ минтақада барқарорликни таъминлашдан манфаатдор. Ўз навбатида, Марказий Осиёда Россия ва Хитой таъсирига қарши мувозанатни яратмоқчи, деб ёзади газета.

Газетанинг ёзишича, Aмерика қўшинларини олиб чиқиши июл ойида якунланиши мумкин.

Aввалроқ AҚШ маъмурияти буни, 1 майга қадар бошланишини ва 11 сентябрга қадар Aфғонистондаги қўшинларни иттифоқчилар билан тўлиқ мувофиқлаштириб тугатишини эълон қилган эди. 2020 йилда Қўшма Штатлар ва "Толибон" радикал ҳаракати вакиллари Дохада 18 йиллик уруш давомида биринчи тинчлик шартномасини имзолаган эдилар. Унда 14 ой ичида Яқин Шарқ давлатидан чет эл қўшинларини олиб чиқиб кетиш ва маҳбуслар алмашинувидан сўнг афғонистонлараро мулоқот бошланиши назарда тутилган. Шартнома имзоланганидан бери толиблар Вашингтонни келишувни бузишда бир неча бор айблаб келади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!