Ана холос! Карачидаги авиаҳалокат сабаблари уч ойдан сўнг ойдинлашади

Ана холос! Карачидаги авиаҳалокат сабаблари уч ойдан сўнг ойдинлашади

Покистон ҳукумати Карачидаги авария бўйича терговни таркибида франциялик ва германиялик Airbus мутахассислари бўлган махсус комиссияга топширди.

Авиация вазири Ғулом Сарвар Хон суд жараёни шаффоф бўлишини ва уч ой ичида якунланишини ваъда қилмоқда.

Самолёт қулаган ҳудудда яшовчи аҳоли вакиллари уйларига қайтиб, ўша кунги қулаш воқеасини ва ундан қандай қилиб қочиб кетганликларини эслади: "Ҳаммаёқни қоп-қора тутун қоплаганди. Бу тўсатдан содир бўлди. Қанча вақт яшириниб турганимизни билмайман. Биз қутқарувчиларни кутардик. 40-50 дақиқадан сўнг улар келиб бизни қутқарди. Ҳаммаси жуда қўрқинчли эди".

Эслатиб ўтамиз, 22 май куни “Pakistan International Airways”га тегишли Airbus А320 Лаҳордан Карачига ички рейсни амалга оширган. Лаҳордан Карачига парвозни амалга оширган самолёт бортида 99 киши бўлган: 91 нафар йўловчи ва 8 нафар экипаж аъзоси. Йўловчилардан икки киши омон қолди. Самолёт Карачидаги «Жинна» аэропортига қўниши белгиланган вақтдан бир дақиқа олдин ҳалокатга учраган. Самолёт ерга қулашидан бир дақиқа аввал учувчи ва диспетчер ўртасида алоқа узилган. Pakistan International Airways авикомпанияси раҳбари Аршад Маликнинг хабар қилишича, ҳалокатдан олдинроқ учувчи иккита двигател ишламай қолгани ҳақида хабар берган.

Тахминларга кўра, ҳалокатга самолётдаги техник носозликдан ташқари унинг ҳавода қушлар галаси билан тўқнашгани ҳам сабаб бўлгани эҳтимолдан холи эмас.

Маълум бўлишича, авиаҳалокат оқибатида қурбон бўлган 97 йўловчининг яқинлари «Покистон халқаро ҳаво йўллари» компаниясидан 1 миллион рупия миқдорида компенсация олишади. Яна 5,5 миллион рупиядан суғурта компанияси тўлаб берилади. Умумий ҳисобда ҳар бир вафот этган йўловчининг яқинлари 6,5 миллион рупиядан (тахминан 40 минг АҚШ доллари) олишади.

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!