Америка футболи юлдузи спорт тарихидаги энг йирик шартномани имзолади

Америка футболи юлдузи спорт тарихидаги энг йирик шартномани имзолади

Канзас-Сити миллий футбол лигасининг асосий дивизион ўйинчиси Патрик Махоумс клуб билан ўн йиллик шартномасини янгилади.

BBC хабарига кўра, клуб юлдузининг шартномавий қиймати 503 миллион долларни ташкил этган бўлиб, бу профессионал спорт тарихидаги рекорд қийматдир.

24 ёшли футболчининг Канзас-Сити билан янги шартномаси келаси йилдан кучга киради.

Қайд этилишича, келишув суммаси бўйича Махоумс 2019 йилда Лос-Анжелес клуби билан 426,5 миллион долларга 12 йиллик шартнома имзолаган америкалик бейсбол ўйинчиси Майк Траутдан ўтиб кетган.

Патрик Махоумс "Канзас Сити" да 2017 йилдан бери ўйнаб келмоқда.

2020 йилда Канзас Сити Сан-Францискода “Super Bowl” финалида ғолиб чиқиб, Миллий Футбол Лигаси чемпионига айланди. Махоумс эса финал учрашувидаги энг қиммат ўйинчи деб тан олинди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!