Аграр соҳани ривожлантиришда Жанубий Корея билан ҳамкорлик қилинмоқда

Аграр соҳани ривожлантиришда Жанубий Корея билан ҳамкорлик қилинмоқда

Бугун тараққиёт шиддат билан ривожланмоқда. Боиси илм-фан ютуғи бўлган илғор технологиялар ва инновациялар борган сари ҳаётимизни қамраб оляпти.

Айниқса, ривожланган мамлакатларда барча соҳаларда юксак натижалар қайд этилмоқда. Жумладан қишлоқ хўжалигида ҳам. Мамлакатимиз аграр соҳасини ривожлантиришда ҳам хорижнинг илғор технологиялари ва тажрибаларини татбиқ этиш ўзининг ижобий натижасини бериши шубҳасиз.

Бинобарин, бугун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларнинг кўчатларини етиштириш марказини ташкил этиш" сарлавҳаси остида ўқув-семинари бўлиб ўтмоқда.

Унда, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030-йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали таъминлаш мева-сабзавотчиликда замонавий илғор технологияларни жорий этиш, Кореянинг қишлоқ хўжалиги тажрибаси асосида экинларини вирус ва бактериялардан тўғри ҳимоя қилиш, агротехник тадбирларни сифатли ўтказиш ҳамда ақлли иссиқхоналарни бошқариш борасида маълумотлар берилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!