9 соатлик операция: спортчининг ҳозирги аҳволи қандай? (фото)

9 соатлик операция: спортчининг ҳозирги аҳволи қандай? (фото)

АҚШнинг Техасидан бўлган Сэйж Норткатт ММА бўйича мусобақада иштирок этиш учун Сингапурга учиб кетганди. Спортчи учун бу биринчи мусобақа эди.

Норткатт жангнинг 29-сониясига нокаутга учради. Унинг рақиби — бразилиялик спортчи Космо Александрнинг хавфли зарбасидан кейин 23 ёшли жангчи тўғри операция столига ётқизилди, деб ёзади "Daily Mirror".

Сейжнинг танасида 8 та синиш жароҳати аниқланди. Спортчи рентген натижалари акс этган суратни инстаграмдаги саҳифасига жойлади. Унинг операцияси 9 соат давом этди ва жуда оғир кечди.

Спортчи ўз постида уни қўллаб-қувватлаган оила аъзолари, дўстлари ва мухлисларига миннатдорчилик билдирди., Қолаверса, яна рингга қайтмоқчи эканлигини таъкидлади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!