Урганч тумани ҳокими ўринбосари 43 минг доллар пора билан ушланди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Урганчда Малайзия университети филиали очилади
1984 йилда ташкил этилган Binary хусусий университети бизнес бошқаруви, ахборот технологиялари ҳамда менежмент соҳалари бўйича етакчи университетлардан бири.
Урганч аэропортида 3,8 млн сўмлик тилла ва кумуш тақинчоқлар “яшил йўлак”дан ўтолмади
Амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар вазни 65 граммгача бўлган қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини шахсий эхтиёжлари учун божхона тўловларисиз олиб киришлари мумкин.
Транспорт вазирлиги: “Тошкент-Урганч” йўналишидаги ҳайдовчиларга чора кўрилади
Транспорт вазирлиги ўз навбатида бу каби қоидабузарликларни вақтида бартараф этишга қўшган ҳиссаси учун йўловчиларга минатдорчилик билдиради.
Урганчдаги кўчирилган оилаларга берилган компенсация пуллари давлатга қайтарилади
Урганчдаги Ашхобод кўчасига кўчирилган аҳолига берилган компенсация пули Республика бюджетидан ссудага олинган бўлиб, ушбу маблағлар қайтарилади. Бу ҳақда Урганч шаҳар молия бўлими бошлиғи Жамшид Сапаев «Дарё» мухбирига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Урганч шаҳри ҳокими ва прокурорига ҳайфсан берилди
Бош вазир Абдулла Арипов раислигида снос масаласида ўтказилган йиғилишда Урганч шаҳри ҳокими Шуҳрат Абдуллаев ва шаҳар прокурори Давлатовга йўл қўйган хатолари учун ҳайфсан эълон қилинди.
Хоразмда нега 1500 га яқин одам катта кўприкни икки соатга ëпиб қўйиб, ҳокимликка қарши чиқишди
Гувоҳларнинг маълум қилишича, норозилик билдириб 1500 га яқин одам чиққан. Улар Урганч шаҳрининг Хонқа туманига чегарадош жойдаги Урганч—Хонқа магистралида жойлашган катта кўприкни икки соатга ëпиб қўйишган.
Урганч аэропорти иссиқ об-ҳаво туфайли вақтинча ёпилди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 16 июлдан бошлаб Урганч халқаро аэропорти техник сабаблар ва иссиқ об-ҳаво туфайли вақтинча ёпилганини маълум қилди, деб хабар беради «Газета.uz».
Урганчда мактаб ўқувчиларининг тилла тақинчоқларини алдов йўли билан қўлга киритган аёл жазога тортилди
2017 йилнинг 23 октябрь куни Урганч шаҳридаги 1-сонли умумий ўрта мактаб ҳовлисида ўзини «онангнинг дугонасиман» деб таништирган бегона аёл ушбу мактабнинг биринчи синф ўқувчиси Гулноза Раҳимбердиеванинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) жами нархи 1 миллион 200 минг сўмлик тилла зираклари, сумкага жойланган спорт кийими ва пойабзали, эгнидаги кийимларини алдов йўли билан қўлга киритиб, кўздан ғойиб бўлади. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Хива туман суди раиси Муроджон Ҳасанов маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Урганч туман ҳокимининг ўринбосари 5 млн. сўм пора олаётганда қўлга олинди
Ўзбекистон ДХХ жойларда ҳокимият ва бошқарув органларининг мансабдор шахслари томонидан содир этилаётган коррупция ва бошқа кўринишдаги ҳуқуқбузарликларини аниқлаш, олдини олиш ва профилактика қилиш бўйича тизимли иш олиб бормоқда.
Урганчдаги томоша: Абитуриентлар учун тиббий кўрикнинг нархи қанча?
Айни кунларда мамлакатимиздаги барча олий таълим даргоҳларида абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш жараёни қизғин давом этмоқда.Амалдаги тартибга кўра ўқишга киришни хоҳловчилар қабул комиссиясига бошқа тегишли ҳужжатлар билан бирга 086-У шаклдаги тиббий маълумотномани ҳам тақдим этишлари керак.
Урганч шаҳрида жойлашган бозор ёниб кетди
Бугун, 19 июнь куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида жойлашган «Урганч марказий деҳқон бозори»да ёнғин содир бўлиб, бозорнинг ёпиқ савдо павильонидаги савдо расталарининг 200 кв.м. майдони ёниб зарар кўрган.