15 йил қидирувда бўлган бухоролик аёл аэропортда қўлга олинди

15 йил қидирувда бўлган бухоролик аёл аэропортда қўлга олинди

15 йилдан бери қидирувда бўлган Бухоро фуқароси қўлга олинди, деб хабар беради маҳаллий ОAВ.

2006 йилда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 30-қисми ("Одам савдоси") бўйича айбланган аёл яширинганлиги учун қидирувга берилган.

Тезкор чора-тадбирлар натижасида 15 йилдан сўнг аёлнинг хорижий давлатлардан биридан Ўзбекистон Республикасига қайтиши таъминланди.

Тошкент халқаро аэропортида вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан аёл қўлга олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!