Зеленский АҚШ Сенатига миннатдорчилик билдирди

Зеленский АҚШ Сенатига миннатдорчилик билдирди

Зеленский АҚШ Сенатига Украинага ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонунни маъқуллагани учун миннатдорчилик билдирди.

"Бу овоз бериш Американинг демократия маёғи ва эркин дунё етакчиси ролини мустаҳкамлайди. Шунингдек, мен президент Байденнинг Украина халқини қўллаб-қувватлаганини жудаям қадрлайман. Қонун лойиҳаси тезда имзоланишини ва ҳарбий ёрдам пакетининг етказилишини интиқлик билан кутиб қоламиз. Ушбу ёрдам Украинанинг узоқ масофага мўлжалланган артиллерия ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қуролларини кучайтиришга ёрдам беради", дейилади Украина президенти баёнотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!