Юнусобод йўналишидаги бахтсиз ҳодиса юзасидан махсус текшириш комиссияси хулосаси эълон қилинди

Юнусобод йўналишидаги бахтсиз ҳодиса юзасидан махсус текшириш комиссияси хулосаси эълон қилинди

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 18 декабрь куни Тошкент метрополитенининг янги қурилаётган Юнусобод йўналишида содир бўлган авария оқибатида қурувчилар ҳалок бўлган эди.

Содир бўлган бахтсиз ҳодиса махсус текшириш комиссияси томонидан ўрганилди. Мазкур комиссия таркибига Давлат меҳнат инспекцияси вакили ҳам бириктирилган.

“Халқаро пресс клуб”нинг 29 январь кунги сессиясида Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Қ.Одинаев жабрланганларга товон пули ундириш устида иш олиб борилаётгани, натижалар хусусида 2-3 кунда хабар берилишини баён қилган эди.

Ўрганиш натижаларига кўра, бахтсиз ҳодисага ҳандак қиялик деворини мустаҳкамлаш ишлари жараёнида йўл қўйилган камчиликлар, лойиҳадан четланиш ҳолати мавжудлиги, ёғингарчилик сувлари ҳамда оқава қувурларидан сизиб чиққан сувнинг интенсив тупроққа шимилиши сабаб бўлган.

Махсус текшириш комиссияси жабрланувчиларнинг қарамоғидаги шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 4 та оиланинг ҳар бирига 261 миллион 938 минг 888 сўмдан, жабрланувчи яна бир оилага 281 миллион 62 минг 782 сўм бир йўла тўланадиган бир марталик нафақа пуллари белгиланди.

Шунингдек, марҳумларнинг қарамоғида бўлган меҳнатга лаёқатсиз шахсларга ойма-ой тўланиши лозим бўлган пул маблағлари ҳисоб-китоб қилиниб, амалга ошириш учун иш берувчиларга тақдим этилди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!