Япония Украинага Россиянинг музлатилган активлари даромадидан 3,3 млрд доллар ажратади

Япония Украинага Россиянинг музлатилган активлари даромадидан 3,3 млрд доллар ажратади

Япония ҳукумати Россиянинг музлатилган активларидан олинган фойдадан фойдаланиш ҳисобига Украинага 520 миллиард иена (жорий курс бўйича 3,3 миллиард доллар) ажратмоқчи.

Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар берди.

Япония ҳукумати ушбу режани амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқмоқда. У йил якунига қадар амалга оширилиши кутилмоқда. Бу еттилик гуруҳи (Г7) томонидан аввал келишилган умумий ёрдамнинг тахминан 6 фоизини ташкил қилади.

Kyodoнинг таъкидлашича, Япония томонидан тақдим этилган маблағлар ҳарбий мақсадларда ишлатилмайди, улар биринчи навбатда Украина инфратузилмасини тиклашга йўналтирилиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!