Хитой халқаро фарзанд асраб олиш дастурини тўхтатади

Хитой халқаро фарзанд асраб олиш дастурини тўхтатади

Хитой ҳукумати хорижликлар учун амал қилиб келган фарзанд асраб олиш дастурини бекор қилмоқчи. Қўшма Штатлар ушбу қарор аризалари кўриб чиқилаётган юзлаб америкалик оилаларга салбий таъсир қилишидан хавотирда.

“The Guardian” нашри ёзишича, ХХР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нинг бундан буён Пекин Хитойдан болаларни халқаро миқёсда асраб олишга рухсат бермаслигини эълон қилди. Қон-қариндоши бола ёки ўгай ўғилни қарамоғига олиши мумкин бўлган ҳолатлар бундан мустасно.

Мулозим бу қарор тегишли халқаро конвенциялар руҳига мос эканини айтишдан бошқа изоҳ бермаган.

– Болаларимизни асраб олишга тайёр хорижий ҳукуматлар ва оилаларга уларнинг яхши нияти, меҳри учун миннатдорлик билдирамиз, – дея қўшимча қилди Мао.

Маълумотга кўра, америкалик оилалар Хитойдан 82 674 болани асраб олган. Бу барча мамлакатлар орасида энг юқори кўрсаткич.

COVID пандемияси туфайли 2020 йил хориждан болани ўз қарамоғига ўтказиш тўхтатилган. Хитойда сиёсий, демографик ва иқтисодий вазият ўзгариши мазкур сиёсат ўзгаришига олиб келди.

2023 йил Хитойда туғилиш 9,02 миллион, аҳоли сони ҳам кетма-кет иккинчи камайди. Ўнлаб йиллар давом этган “бир оила, бир бола” сиёсати болалар, айниқса қизларни фарзанд қилиб олишда асосий омил бўлиб келган. Энди ҳукумат кўпроқ туғилишни рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирлар қабул қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!