Россия британия жосусларини аниқлади

Россия британия жосусларини аниқлади

Россия 6 нафар британиялик дипломатни жосусликда айблаб чиқариб юборди.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) олти нафар британиялик дипломатни жосусликда айблади. Унда айтилишича, Россия ТИВ Буюк Британиянинг Москвадаги элчихонаси сиёсий бўлимининг олти нафар ходимини аккредитациядан ўтказишни бекор қилган ва улар чиқариб юборилади.

Бу Лондоннинг «кўп сонли нодўстона қадамлари»га жавоб бўлди ва дипломатларнинг ҳаракатларида «жосуслик ва қўпорувчилик аломатлари» топилганидан кейин амалга оширилди, дейилади ФХХ баёнотида.

Россия давлат телевидениеси хабарида айтилишича, олти дипломат «хорижий агентлар» деб эълон қилинган мустақил оммавий ахборот воситалари ва ҳуқуқ гуруҳлари билан учрашган. Россия расмийлари Кремлни танқид қилувчи ташкилотлар ва шахсларга нисбатан бу ёрлиқни фаол ишлатган.

Британия ҳукумати Россиянинг жосуслик ҳақидаги даъволарини рад этиб, айбловларни «мутлақо асоссиз» деб атади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!